Ижтимоий тармоқда “Уддалаб бўлмас топшириқ бажарилди” изоҳи билан тарқалган видео ўрганилди ва қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди. Бу хақида ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, видеода Самарқанд вилояти, Тойлоқ туманида ҳаракатда бўлган “Vaz-21011” русумли автомобиль юкхонасида видеотасвирчи “Malibu” русумли автомобилни тасвирга олиб кетаётганлиги акс этган.

Видео Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани четлаб ўтган ҳайдовчи Ф.Я.га нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилди.