АҚШ президенти Жо Байден ҳазил қилиб, Америка матбуотини ҳинд матбуоти билан таққослади  ва бу америкаликларнинг танқидига сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Байден жума куни Оқ уйда учрашишган.

Овал кабинетига журналистларни таклиф қилишдан олдин, АҚШ президенти ҳинд матбуоти Америка матбуотига қараганда анча яхши ишлаётганини таъкидлаб, Модини маҳаллий журналистлар мазмунли саволлар»бермаслиги ҳақида огоҳлантирди.

У, шунингдек, Модига америкалик мухбирларга жавоб бермасликни таклиф қилди. АҚШ Республикачилар партияси Миллий қўмитасининг Twitter аккаунтида Байденнинг сўзлари ёзилган видео ёзув жойлаштирилди.

Америка оммавий ахборот воситаларининг танқидлари Fox News янгиликлар портали фойдаланувчиларини ғазаблантирди.