БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича “Sharjah Masters” турнири ўтказилмоқда

Мусобақада уч нафар ўзбекистонлик шахматчилар иштирок этмоқда.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва “Шаржа” клуби аъзоси Отабек Шукуров ушбу мусобақага борди ва ўзбекистонлик шахматчилар билан учрашди. Футболчи шахматчиларига омад тилади ва уларни қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, “Шаржа Мастерс” турнири 9 тур давом этади. Айни пайтда мусобақада 7-тур ортда қолди. Бугунги кунга келиб Нодирбек Ёқуббоев ва Нодирбек Абдусатторов 5 очко, Жавоҳир Синдаров эса 4,5 очко жамғаришга улгурган.