2021 йил 22 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 170520 (+531) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 16 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Бухоро вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 7 нафари Наманган вилоятида, 51 нафари Самарқанд вилоятида, 20 нафари Сирдарё вилоятида, 14 нафари Сурхондарё вилоятида, 21 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Хоразм вилоятида, 134 нафари Тошкент вилоятида, 241 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида: Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида 14 нафар,Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Навоий вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида 15 нафар, Самарқанд вилоятида 73 нафар,Сурхондарё вилоятида 19 нафар, Фарғона вилоятида 12 нафар, Тошкент вилоятида 132 нафар, Тошкент шаҳрида 338 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 164614 (+629) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1207 нафарни ташкил қилди.