Бугун Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциациясида бутун вилоят ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида  йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишнинг асосий мавзуси Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциациясига янги вице-президент тайинлаш бўлган.

Йиғилиш иштирокчилари бир қатор номзодлар орасида Ўзбекистон яккакураш оламининг ёрқин вакилларидан бири, 93 кг вазн тоифасида WTKF чемпиони, кўплаб яккакураш турларида кўп карра Ўзбекистон , Осиё ва жаҳон чемпиони, халқаро турнирларнинг бир неча карра ғолиби, Бухородаги “Амир Темур” клуби ҳамда ATF Championship промоушени асосчиси, кўплаб чемпионларнинг устози саналувчи Музаффар Раджабовни бир овоздан ушбу лавозимга муносиб, деб топдилар.

Шу тариқа Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциясида янги вице-президент иш бошлайдиган бўлди.

Шунингдек, Музаффар Раджабов Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси вице-президенти, Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Қўл жанги федерацияси Бухоро вилояти бўлими раиси лавозимида ҳам фаолият олиб боради.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев 19 июль куни соат 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган  “Lacetti” ҳамда “BMW X5” русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув оқибатида “BMW X5” русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган. Натижада, “BMW X5” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 34 ёшли Мурод Хонтўраев воқеа жойида вафот этган

Мавзуга оид:

Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб вафот этди – видео

Ўзбекистон Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси автоҳалокат ҳақида қўшимча маълумот берди.

Мурод Хонтўраев арафа кунида ҳалок бўлди. У Отабек Умаров ишонганлардан бири эди…

Маҳмуд Муродов Хонтўраевнинг оиласига ҳамдардлик билдирди

«Ҳаммадан узр сўрайман» – Мурод Хонтўраевнинг таъсирли сўзлари…

Мурод Хонтўраев сўнгги манзилга кузатилди. Дафн маросимига 1000 дан ортиқ одам келган

ЖОНЛИ ЭФИР: МУРОД ХОНТЎРАЕВ СЎНГГИ МАНЗИЛГА КУЗАТИЛДИ. ОТАБЕК УМАРОВ ТАЪЗИЯ БИЛДИРДИ

Мурод Хонтўраев дўкондан нима сотиб олгани маълум бўлди

“Арбат”даги воқеа ёхуд Мурод Хонтўраев билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритилди (видео)

Нон ташувчиликдан чемпионликкача – Мурод Хонтўраевнинг ҳаёт йўли