Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Қозоғистоннинг “Хабар 24”да “Uzauto Motors” тўғрисида тайёрланган лавҳани мисол келтириб, компанияни ўзининг Facebook саҳифасида танқид қилди.

Мамлакат ичида ҳурмати деярли қолмаган монолистдан халққа фойда йўқлиги аллақачон маълум бўлган. Хатто Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бу ҳақида айтиб ўтган.

Шунча зарари етмагандек ушбу “имтиёзхўр монополист”нинг халқаро ҳамжамият ва ҳорижда ҳам мисқоллаб йиғилган мамлакат обрўси, имиджини  тушириб,  ўзбекистонликларни бошқа халқлар олдида кулгуга қолдираётгани аламли!

Ҳақини тўлаб, автомобилини ололмаётган истеъмолчиларга автомобил етказиб бериш имконияти йўқ бўлса, айни вақтда ҳориж автомобилларига нисбатан божларни тушириш энг тўғри йўл. Буни ҳукуматдаги амалдор ва мутахасссислар қўллаб-қувватлашлари керак”, – деб ёзди депутат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон автомобиль бозорида харидорларга қўйилган аёвсиз шартларни Расул Кушербаев монополистик ўзбошимчалик дея атаган эди.