Ижтимоий тармоқларда Тошкент метроси бекатларидан бирида шахси номаълум қиз ўзини поезд тагига ташламоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, “Ўзбекистон” метро бекатида содир бўлган ушбу воқеада бир қиз ўзини поезд тагига ташлашга уринган. Лекин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари унинг бу ниятини вақтида пайқаб қолишди.

Қиз югура бошлаганда метро посбони уни ушлаб олган ва ўриндиқлардан бирига ўтиришига ёрдам берган. Ҳозирча Тошкент метрополитени мазкур ҳолатга изоҳ берганича йўқ.