“Олмазор” — “Сергели” метро йўналишида поездлар қатнови вақтинча тўхтатилади.

Маълум бўлишича, профилактик ишлари олиб борилиши муносабати билан, “Олмазор” — “Сергели” йўналишида поездлар қатнови 25 сентябрь соат 21:00 дан 26 сентябрь соат 07:00 гача вақтинча тўхтатилади.

Қайд этилишича, ушбу йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Метрополитен йўловчилари ушбу йўналишдаги автобуслардан йўл кира хаққисиз фойдаланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитенининг “Чилонзор” йўналишида жойлашган “Халқлар дўстлиги” бекатида поезд вагонларидан бирининг эшигида носозлик кузатилган эди.