Афғонистоннинг янги ҳукумати деб эълон қилинган “Толибон” ҳаракати тез орада ўз жангариларини тартибга солишини ва улар ичидан номақбулларини четлатиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “Shamshad” телеканали хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, “Толибон” бу ишни ХEИнинг махсус комиссиясига ишониб топиширган.

Ушбу комиссия ҳарбийлар ичида жиноятчиларни, қаттиқ жазоланадиган қонунбузарликларни, ахлоқий бузилиш, коррупция, ўғирлик ва мамлакат аҳолисини таъқиб қилаётган жангариларни четлатади.

Маълум қилинишича, ҳаракат раҳбариятининг профиль фармони 2 ҳафта ичида қабул қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида “Толибон” Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимояси остидаги Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилиш юз берди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди. 6 сентябрь куни “Толибон” Афғонистоннинг 34 вилоятининг охиргиси бўлган Панжшир жанглар билан ўз назоратига ўтганини эълон қилди.