Криштиану Роналдунинг онаси Долорес Авеиро ўғлининг 2003 йилда “Спортинг”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтгани ҳақидаги хотиралари билан бўлишди.

“Роналду олдимга келди ва “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйиндан сўнг,-у:”Улар менга қизиқиш билдиришди”-, деди. Мен жавоб бердим: ‘Нима? Сен ҳали ёшсан, эплаб кетасанми?” Криштиану менга: “Онам, мени қанотимни кесма”, деди ва “Манчестер” билан шартнома имзолади. У ҳар доим шундай бўлган.

Футболсиз Криштиану ҳеч ким эди, у ғишт терувчи бўларди. Агар шундай қарор бўлмаганида, у ҳеч қачон дунёдаги энг зўр бўлолмас эди”,- деди Долореш Авеиро.