Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Мақсуда Ворисова ҳашам учун солиқ жорий қилмоқчи.

Ҳашам солиғи жорий этилиши шарт. Дабдаба учун, қимматбаҳо товарлар, автомобиллар, данғиллама уйлар учун солиқ солиниши лозим”, – деди Ворисова.

Қолаверса, Мақсуда Ворисова учинчи гуруҳ ногиронларига ҳам нафақа тўлаш таклифини илгари сурди.

Биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига давлат томонидан нафақа тўланади. Аммо 3-гуруҳ ногиронларига нафақа тўланмайди.

Жиззах вилояти бўйича 934 нафар учинчи гуруҳ ногирони бор. Биз уларга ҳам нафақа тайинланиши тарафдоримиз.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш кафолатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқчимиз”, – деди ХДПдан президентликка номзод Мақсуда Ворисова

Таъкидлаб ўтиш жоиз, “Миллий тикланиш” партиясидан президентликка номзоди тасдиқланган Алишер Қодиров аёллар иш соатини камайтириш таклифи билан чиққан эди.