Афғонистондан АҚШ ҳарбий базасига эвакуация қилинган икки афғон фуқаролари, базада жиноят содир этишди.  Бу ҳақда Sputnik Афғонистон хабар берди.

АҚШ Адлия вазирлиги веб -сайтида берилган баёнотга кўра, улар минглаб афғон қочқинлар жойлаштирилган Висконсин штатидаги Форт Маккой базасида бўлишган.

Маълум бўлишича, 20 ёшли Баҳруллоҳ Нури 16 ёшга тўлмаган қизларга жинсий зўравонлик, жумладан, куч ишлатишда, иккинчи афғонистонлик эркак Муҳаммад Хорун Имодга эса хотинини бўғиб ўлдиришга уринганликда билан хотинига ҳужум қилганликда айбланмоқда.

Ҳозир иккала афғон ҳам Дейн округи қамоқхонасида, агар айбдор деб топилса, улар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинади.

Нури айбдор деб топилса умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади, Имод 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.