“Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Алишер Қодировнинг сирдарёликлар билан учрашув вақтида ўзининг сайлов олди дастури ҳақида гапирди.

Сирдарёликларнинг матонати, садоқати, юртга муҳаббати Мирзачўлнинг обод бўлишида ҳам яққол кўринади. Тўғри, камчиликлар, қилинадиган ишлар ҳали кўп. Бугунги муаммолар кеча йўл қўйилган хатолар меваси”, – деди “Миллий тикланиш” номзоди. Қолаверса, Қодиров аёл иш соатини қисқартириш кераклигини маълум қилди.

“Дастуримиздаги энг муҳим таклифлардан бири аёлнинг меҳнат соатларини иш ҳақига таъсир қилмаган ҳолда оиласига мослаштиришдир.

18 ёшгача фарзанди бор аёлларнинг иш соати қисқартирилиши керак. Агар аёлни ҳеч бўлмаганда бир-икки соат эрта уйига жўнатсак, фарзандларимизни ўзимиз истагандек тарбиялай оламиз”, – деди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Қодиров номзодлар орасида ўзига фақат Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёев рақобатчи сифатида кўришини айтган эди.