Марcа хабарига кўра, Бразилия термаси азоси қироллик клубидан йилига 2,5 миллион евро олади. Қайд этилишича, у “Реал”даги биринчи мавсумида ҳам худди шунча маош олган.

Виниcиус шартномасини яхшиланган шартлар билан янгилашдан бош тортмоқда, чунки у ўзининг ривожланишида яна бир сакрашни амалга оширмоқчи.

Бу мавсумда Ла Лигада бразилиялик футболчи “Реал” сафида бешта ўйин ўтказиб, 5 гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.