Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов “Халқаро автомобилсиз кун” доирасида иш жойигача пиёда борди. Бу ҳақда вазир ўзининг Facebook’даги расмий саҳифасида маълум қилди.

Вазирнинг маълум қилишича, Шерзод Шерматов “Халқаро автомобилсиз кун” муносабати билан ишга қарийб 8,5 километр пиёда йўл юрди.

Шерматов раҳбарларга ва Ўзбекистон аҳолисига кўпроқ пиёда юришни тавсия қилди.

Биз ҳам ёшлигимизда мактабга бориш учун жуда кўп масофани пиёда босиб ўтардик ва бу ҳеч қандай қийинчилик туғдирмас эди”, – дейди вазир.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов “Халқаро автомобилсиз кун” доирасида давлат идоралари ва маҳаллий органлар раҳбарларини шахсий намуна кўрсатишга чорлаб, ўзи иш жойигача велосипед ёрдамида борганди.