Ўзбекистоннинг амалдаги президенти ЎзЛиДеп фракциясидан президентликка номзоди тасдиқланган Шавкат Мирзиёев Хоразмда ҳам 1-4 cинф ўқувчиларига бепул тушлик жорий этилиши ҳақида эълон қилди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, куни кеча қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда ҳам Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасидаги бошланғич синф ўқувчилари келгуси йилдан бошлаб бепул тушлик билан таъминланиши ҳақида айтиб ўтганди.

Президентнинг ушбу қарорини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев мақуллади.

Таълим жараёнининг бошланғич босқичиданоқ болаларга бўлган бундай эътибор мамлакат келажагига нисбатан амалда чинакам ғамхўрлик намунаси бўлиши мумкин”, – деб ёзди Кушербаев.