Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хоразмга йўналтирилган маблағлар ва Султон Санжар дамбасини мустаҳкамлаш кераклигини маълум қилди.

5 йил давомида Хоразмни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга жами 9 триллион сўм йўналтирилган.

Қилинган ишлар:

  • 141 мингта янги доимий иш ўринлари яратилди.
  • “Темир дафтар”га киритилган 17 мингта оила даромад манбаи билан таъминланиб, камбағалликдан чиқарилди.
  • Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 2 миллиард доллар бўлган, 7 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, янги қувватлар ишга туширилди.
  • Ҳудудга жалб қилинган инвестициялар 2,5 баробарга ўсди. Тўғридан-тўғри хорижий сармоя ҳажми 7 баробарга ошиб, йилига 150 миллион долларга етди.
  • Саноат маҳсулоти ҳажми 1,7 баробарга кўпайди, 64 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
  • Экспорт ҳажми олдинги 5 йилга нисбатан 2 баробарга ошиб, 720 миллион долларни ташкил этди.
  • Кўп йиллар давомида муаммо бўлиб келган Тошсоқа ирригация тизими 146 миллион доллар ҳисобига реконструкция қилинди. Натижада, 191 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларига сув етиб борди.
  • Пахта толасини қайта ишлаш даражаси 2 баробарга, мева-сабзавот ва пилла бўйича 3 баробарга ошди. – 100 миллион доллардан зиёд маблағ йўналтирилиб, 370 гектар замонавий иссиқхоналар барпо этилди.
  • Туризм соҳасида 80 та янги меҳмонхона қурилди, жами меҳмон ўринлари 2 баробарга ошди. Хива шаҳрига темир йўл етиб борди ва янги вокзал ишга туширилди.
  • Кичик бизнес субъектлари 2 баробарга кўпайиб, уларнинг сони 22 мингдан ортди.
  • Мактабгача таълим қамрови 21 фоиздан 65 фоизга етказилди (қўшимча 71 минг нафар болалар боғчага қамраб олинди).
  • 3 та янги олийгоҳ ташкил этилди. 6 та янги мактаб қурилди ва 205 та мактаб реконструкция қилинди.
  • 12 минг хонадонли уй-жойлар барпо этилди (бу кўрсаткич ўтган беш йилга нисбатан 3 баробарга кўп).
  • Юқори кучланишли янги электр тармоқлари қурилиб, электр таъминоти сезиларли даражада яхшиланди.
  • Марказлашган ичимлик суви таъминоти даражаси 52 фоиздан 80 фоизга етди, 503 минг аҳоли тоза сув билан таъминланди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 89 та қишлоқ ва маҳалла ҳамда барча туман марказларини обод қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.- Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг 5 йиллик Дастурига кўра, Хоразмни ривожлантиришга 30 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

Қолаверса Мирзиёев Туямўйин гидроузелининг Султон Санжар дамбасини мустаҳкамлаш ҳисобига Хоразм вилояти учун 370 миллион куб метр қўшимча сув захираси яратилишини маълум қилди.