Бу трансфер ойнаси Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг трансферлари туфайли жуда ҳам эсда қоларли бўлди.

Клублар бу мавсумдаги трансферларни ҳар хил йўллар билан ташкил қилишди. Масалан: “ПСЖ” Месси ҳақида кўп ва фаол хабар тарқатди, “Юнайтед” эса узоқ вақт давомида битта пост билан чекланиб қолди, чунки Криштиану шартнома имзоламади.

ПСЖнинг ижтимоий тармоқларига Месси келиб қўшилганидан сўнг, дастлабки уч кун ичида жами 14,4 миллион кишини обуначига айланди.

ПСЖнинг ижтимой тармоқларинг ўсиши: Instagram, Twitter, Facebook, You Tube, Tik Tok ва Weibo – Хитой ижтимоий тармоғи – 13%га кўтарилди.

“Манчестер Юнайтед” учун ишлар унчалик жиддий эмас (лекин обуначилар кўп) – ўша уч кунда 3% (4,8 млн) ўсган.

“Қизил иблислар”нинг жами 169 миллион обуначиси бор – фақат “Барселона” (276 миллион) ва “Реал” (272 миллион) улардан олдинда.

“ПСЖ” тўртинчи ўринда бормоқда – 133 миллион. Охирги ойда парижликлар 23 миллионга ўсди (дунёдаги энг тез ўсиш), бу орқали “ПСЖ” “Ювентус”ни четлаб ўтишга эришди. “Манчестер Юнайтед”нинг эса Роналду келганидан сўнг обуначилари 9 миллонга кўпайган.

Тик ток ҳар икки клуб учун ҳам энг кўп ўсишга эришган тармоғидир. Иккисининг ҳам обуначиси 48%га ўсган.

Аммо “Юнайтед”нинг қолган ижтимоий тармоқларида ўсиш 10%дан ошмаган бўлса, “ПСЖ”нинг расмий You Tube канали 61% ва Instagrami 28%га ўсган.

“ПСЖ” ва “Манчестер Юнайтед” Месси ва Роналдунинг трансферини эълон қилган постлар нафақат футбол, ​​балки умуман ижтимоий тармоқлар тарихидаги энг вирусли хабарлардан бирига айланди.

Масалан, “Ман Юнайтед” Роналдунинг траснферини эълон қилган пости 13 миллионга яқин лике олди. “ПСЖ”да Мессининг шартномаси ҳақидаги пост эса 9 миллион лике олган(бу Instagram саҳифада).

Роналду ва Мессининг шахсий ижтимоий тармоқлари ҳам гавжум . Instagram'да 340 миллион издоши бўлган Криштианунинг “МЮ”га ўтгани ўзининг 19 миллион обуначисига, Мессининг “ПСЖ”га ўтиши эса 22 миллион обуначисига ёққан(гарчи унинг обуначилари сони 80 миллионга кам бшлса ҳам).

“Манчестер Юнайтед” учун ҳам, “ПСЖ” учун ҳам асосий ижтимоий тармоқ – Instagram. “Манчестер Юнайтед”нинг Роналду трансферини эълон қилган ҳафтадаги обуначиларининг кўриши 0,68% дан 2,8%гача кўтарилди.

“ПСЖ”да бундан ҳам юқори кўрсаткичга эга бўлди: Мессининг трансферидан сўнг, ўзаро муносабатлар 0,88%дан 4,32%гача кўтарилди.

Энди футболчиларнинг клубга майдонда бераётган фойдаларига назар солсак:

Месси “ПСЖ”да оқсай бошлади: 3 ўйинда го ҳам, ассист ҳам амалга оширмади. Афтидан, “Лион” билан ўйиндаги алмаштириш уни ранжитди.

Криштиану Роналду эса ўз траснферини жуда ҳам ҳақли тарзда амалга оширилганини исботламоқда. Ҳозирда Роналду “қизил иблислар” афида 3 учрашувда майдонга тушиб, 4 гол уришга эришди.