Бугун ОФК кубогининг ҳудудлараро ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг “Насаф” ҳамда Ҳиндистоннинг “Моҳун Баган” клублари куч синашди. Қаршида бўлиб ўтган баҳсда “Насаф” рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда жавобсиз 6та гол урди.

Ушбу баҳсда Норчаев хет-трик қайд этди ва ОФК кубогининг топ урарига айланиб олди.

“Насаф” – “Моҳун Баган” – 6:0

Голлар: Меҳта (а.г), Норчаев (хет-трик), Бозоров, Нарзуллаев

Маълумот учун, Насаф ҳудудлараро финал ўйинида Ветнамнинг “Ли Ман” клуби билан куч синашадиган бўлди.