Италиянинг Турин шаҳрида 22 сентябрь куни содир бўлган ҳодиса жиддий оқибатларга олиб келмаган. Маълум қилинишича, футболчи ҳодисада айбдор эмас.

25 ёшли бразилиялик ҳайдаган “Феррари” шикастланган ва машинанинг ўнг фараси cинган. Артур тиббий кўрикдан ўтиши керак эди. Футболчи ҳозирда июлдан бери ўнг оёғидаги операциядан тикланмоқда.‌‌

Аввалроқ “Ювентус” Артурнинг қанча муддатга сафдан чиққанини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз ўтган мавсумда яримҳимоячи «Ювентус» таркибида 32 ўйин ўтказди ҳамда 1 та гол урди. Унинг туринликлар билан тузган шартномаси 2025 йилгача амал қилади.