Антони Марсял қишки трансфер ойнасида манкунианлар сафини тарк этиши мумкин. Эуроспорт хабарига кўра, Антуан Гризманн трансферига қадар унга “Атлетико”дан қизиқиш бўлган. Шунингдек, “Барселона” томонидан ҳам қизиқиш мавжуд.

“Ман Юнайтед” Марсял учун 40 млн фунт сўраши кутилмоқда. Трансферга тўсқинлик қиладиган жиҳат унинг юқори маоши (ҳафтасига 250 минг фунт) бўлиши мумкин.