“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долореш Авейру ўғлини келажакда “Спортинг”да ўйнашини хоҳлаётганини маълум қилди.

“Роналдуга “Спортинг”ни ўйинлари ёқади, у қайтиши керак. Мен унга: “Ўғлим, ўлишимдан олдин сени “Спортинг”га қайтишингни кўришим керак” дедим, у жавобан “Ўйлаб кўрамиз” деб жавоб қайтарди”, – дейди Авейру.

Таъкидлаш жоиз, 36 ёшли футболчи жорий мавсум “қизил иблислар” сафида 2 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.

Маълумот ўрнида, Роналду – “Спортинг” тарбияланувчиси ҳисобланади ва у 2003 йил “Манчестер Юнайтед”га ўтган.