Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда  «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди.

Қайд этилишича, Электр энергетика назорат инспекциясига тадбиркорлик субъектлари  томонидан жами 13 879 та объектнинг электр таъминоти лойиҳаларини экспертизадан ўтказиб бериш юзасидан мурожаат келиб тушган бўлиб, ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиб берилди. Шу билан бирга умумий қуввати 705,11 минг.кВт бўлган 3 837 та тадбиркорлик субъектининг электр қурилмалари тармоққа уланиб амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, электр энергетика соҳасидаги корхоналарда 107 та назорат тадбири ўтказилиб, электр тармоқ хўжаликларида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат талабларига жавоб бермаслик ҳолатлари бўйича 2 333 та қоидабузилиш аниқланди. Техника хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган 68 та бригада ишлари тўхтатилди ва юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар олди олинди.

Электр тармоқларига ноқонуний равишда уланган истеъмолчилар юзасидан 265 та тадбир ўтказилиб, тизимга 5,9 млрд.сўмлик зарар келтириш ҳолатлари аниқланди.