Тошкент вилояти Янгийўл туманида истиқомат қилган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотига алоқадорлик учун қамоқ жазосини ўтаб чиққан фуқаро қамалди.

1997-2003 ва 2006-2017 йилларда “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотига алоқадорлик учун қамоқ жазосини ўтаб чиққан, Янгийўл туманида яшовчи “Б.А.Н.” унга ҳукумат томонидан ижтимоийлашув чоралари доирасида тегишли тартибда кўрсатилган ғамхўрликдан хулоса чикармади.

У ўзининг ноқонуний фаолиятини давом эттириб, интернет орқали “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг диний-экстремистик ғоялар билан йўғрилган материалларни тарқатиб келаётганлиги аниқланиб, ДХХ Тошкент вилояти Бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Натижада, “Б.А.Н.” Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159 ва 244\1 моддалари билан айбли деб топилиб, 6 йил озодликдан маҳрум қилинди.