Андижонда “Tracker” ичида бўлган уч нафар талабалар автоҳалокат натижасида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби расмий баёнот берди.

Маълум бўлишича, жорий йил 21 сентябрь куни Андижон шаҳри, Боғишамол даҳасида бўлган аянчли авария бўлган ва ҳодиса оқибатида 3 нафар шахс вафот этган ва 1 нафар шахс тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 22 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган.

“Ҳозирда Андижон туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган”, – дейилади хабарда.