Афғонистоннинг Жалолобод вилоятида номаълум шахслар “Толибон” жангариларига ва тинч аҳолига қарата ўқ узган. Бу ҳақда Al -Jazeera телеканали Афғонистондаги хавфсизлик манбасига таяниб хабар бермоқда.

Таъкидланишича, номаълум шахслар шаҳар марказига ўқ узган, натижада толибларнинг икки аъзоси ва битта маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, Нангархор вилояти марказининг кварталларидан бирида портлаш содир бўлган, тафсилотлар ҳали олинмаган.

Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида “Толибон” Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимояси остидаги Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилиш юз берди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди. 6 сентябрь куни “Толибон” Афғонистоннинг 34 вилоятининг охиргиси бўлган Панжшир жанглар билан ўз назоратига ўтганини эълон қилди.