Осиё бокс конфедерацияси 7-17 декабрь кунлари 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати Тошкент шаҳрида ўтказилишини расман эълон қилди.

Ушбу мусобақа қитъа миқёсида илк маротаба ташкил этилмоқда ва унда 22 ёшгача бўлган йигит-қизлар совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. Чемпионатда 1999-2002 йилларда туғилган ёшлар қатнашиши мумкин.

Осиё бокс конфедерацияси ўз хабарида Ўзбекистон Осиё боксида қудратли давлат эканлиги, Тошкент шаҳридаги юқори ташкилотчилик сифати ва меҳмондўстлик, Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти ва Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов томонидан режалаштирилаётган ишлар, шунингдек федерация расмийси Шоҳид Тиллабоев ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.

Маълумот учун Ўзбекистон 1995, 1999 ва 2017 йилларда катталар ўртасида, 2015 йилда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилган. 2023 йили катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳам Тошкент шаҳрида ўтказилади.