Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага нисбатан бошланган суд жараёни тўққиз йил ўтган бўлса-да, Швейцария судлари ушбу ишлар билан шуғулланишда давом этмоқда. Бу ҳақда “Le Temps” нашрига таяниб, “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

2016 йилда вафот этган Ислом Каримовнинг қизи ўз ватанида 13 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Бу тўсиқлар унинг адвокатларига, ҳатто улар давлат томонидан тайинланган бўлса ҳам, унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Швейцарияда ушлаб турилган юз миллионлаб франкларнинг мусодара қилинишининг олдини олишга тўсқинлик қилмайди”, – деб ёзди “Le Temps” нашри журналисти Марк Геня.

Маълум бўлишича, 2021 йил 7 ва 8 сентябрь кунлари адвокат Фанни Маргайраз 2019 йилнинг июнь ойидан буён биринчи марта аёллар қамоқхонасида сақланаётган Гулнора Каримова билан кўришишга муваффақ бўлган.

Қайд этилишича, июль ойида Федерал жиноят суди 49 ёшли Гулнора Каримованинг қисман Гибралтардаги Такилант компаниясига тегишли бўлган, Швейцарияда сақланаётган 550 миллион франкни мусодара қилиш ҳақидаги эътирозини кўриб чиққан.

Таъкидланишича, мусодара қилиш учун апелляция берилган, натижада Гулнора Каримованинг ёрдамчиси судланган ва ҳозирда у ҳам панжара ортига равона бўлган.

Шунингдек, июль ойида Швейцария Конфедерацияси Прокуратураси Гулнора Каримованинг шахсий гвардиясининг тўртинчи аъзосига ҳукм чиқарди.

Пул ювиш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбдор деб топилган Шоҳруҳ С. 79 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Маълумотларга кўра, у 2012 йил 30 июлда Женевадаги Cорнавин меҳмонхонасида дўсти билан бирга ҳибсга олинган.

Федерал полиция уларнинг 2 та компьютерини, 11 та мобил телефонини ва бешта флеш-дискини олиб қўйган.

Тергов шуни кўрсатадики, Гулнора Каримова 7 та Швейцария банки ва 8 та сейфдаги 30 та ҳисобни назорат қилади”, – дейилган нашрда.

Маълумотларга кўра, уюшган тўда аъзоларининг мақсади Гулнора Каримованинг ҳашаматли турмуш тарзини сақлаб қолиш бўлган.

Шоҳруҳ С. 2010 йилдан 2012 йилгача ярим миллиард франкга яқин бўлган маблағларни назорат қилганини тан олган. Айнан у Гулнора Каримовага 2009 йилда Колонида 18,2 миллион франкга вилла сотиб олишга рухсат бериш учун Латвия банкидан ипотека кредити олган. Ниҳоят, у сейфларни очди, у ерда, хусусан, печене қутисида 3,8 миллион доллар пул сабр-тоқат билан ўз вақтини кутиб турарди”, – деб ёзилган мақолада.

Бу сейфлардаги пуллар қимматбаҳо заргарлик буюмлари, машиналарни сотиб олишга сарфланган.

Мақолада Zeromax компаниясининг Каримовага тегишли экани ҳақида тарқалган миш-мишларга тўхталиб ўтилган.

Zeromax Гулнора Каримовага тегишли эканига кўпдан бери ишонишган. Аммо, 2020 йилда Гулнора Каримова унинг бенефициари экани исботланмади”, – дейилган мақолада.

Маълумотларга кўра, Гулнора Каримова Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 21-сонли жазони ўташ колониясида сақланмоқда. У колонияга 2019 йилнинг 14 март куни олиб келинган ва 7-отряднинг 2-секторига (умумий режимдаги) жойлаштирилган.

2020 йилнинг 18 март куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Гулнора Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчилар, гувоҳлар, жабрланувчилар кўрсатмалари тингланди, далиллар текширилди ва судланувчилар ҳимоячиларининг важлари муҳокама қилинди.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчи Гулнора Каримовани жиноий уюшма ташкил этиш, товламачилик, ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбли деб топди.

Суд ҳукми билан Гулнора Каримовага 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят қонунчилиги нормаларига мувофиқ ҳамда бир неча жиноят ва ҳукмлар мажмуи бўйича жазо тайинланганлигини инобатга олган ҳолда жазо муддатини 2015 йил 21 августдан бошлаб ҳисоблаш белгиланди.