Супер-контрактга аризани онлайн юбориш имкони яратилди. Жорий ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган (супер) тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун онлайн шаклда ариза қолдириш ҳамда тўлов-шартномаларни онлайн олиш имконини берувчи t-kontrakt.edu.uz ахборот тизими ишга туширилди.

Ушбу тизим:

ортиқча оворагарчилик ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш;

жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;

электрон аризаларни автоматик шакллантириш;

тўлов-шартномаларни автоматик расмийлаштириш имконини беради.

Энди абитуриентлар олий таълим муассасасига овора бўлиб, бориб ўтиришлари шарт эмас. Тизим ёрдамида уларнинг маълумотлари ва тўплаган бали ДТМ базасидан тўғридан-тўғри олиниб, онлайн ариза асосида электрон тўлов-шартнома автоматик расмийлаштирилади.

Давлат ОТМга табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиш бўйича ариза топширишнинг сўнгги муддати 1 октябрь этиб белгиланган.