Россиянинг Пермь давлат миллий тадқиқот университетида содир бўлган отишмада 6 нафар одам вафот этди ва уларнинг шахсига аниқлик киритилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Ҳозирги вақтда отишмада вафот этганларнинг барчасининг шахсига аниқлик киритилди. Отишмада 5 нафар аёл киши ва 20 ёшли йигит вафот этди”, – дейди ТАСС билан суҳбатлашган тиббиёт ходими.

20 сентябрь куни Пермь давлат миллий тадқиқот университетида содир бўлган отишмада олти киши ҳалок бўлди, 28 киши яраланди.

Россия тергов қўмитаси маълумотларига кўра, қотилликни содир этган шахс ушбу университет талабаси бўлиб, у ҳибсга олинган ва қаршилик кўрсатган вақтида яраланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозон шаҳридаги мактабда Илназ Галявиев мактабда хунрезлик қилганди.