Бутун  дунёда коронавирус чалинганлар сони 228 миллион 394 минг 572 нафар одамга етди, 20 сентябрь кунига дунё бўйича 453 минг 600 нафар инсонда COVID-19 аниқланган. Бу ҳақда ЖССТ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, коронавирус билан касалланганлар сони 4 690 186 кишига етди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг кўпайиши ҳақида башорат қилганди.

Маълумот ўрнида, 2021 йил 19 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 168938 (+501) нафарни ташкил этмоқда.