Қорақалпоғистонда келгуси йилдан бошлаб, 1-4 бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилади.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги  сайловчилар билан учрашувда айтиб ўтди.

Бунинг учун бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилади.

“Бу ишда коррупция бўлмаслиги учун қаттиқ назорат қиламиз. Бошқа ҳеч бир ҳудудда бундай тизим йўқ. Буни ўзим ўйлаб ёздим. Чунки Қорақалпоғистонда экология ёмон, болажонларимнинг кўпининг онаси касал”, — деди Президент.

_______________