Машҳур шифокор Доктор Нодир Алеми Афғонистоннинг Балх вилоятида ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда Ааmaj News телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Ушбу маълумотни Алемининг қариндошлари ва вилоятнинг собиқ губернатори Атто Муҳаммад Нур ҳам тасдиқлаган.

Айтиб ўтиш керакки, Нодир Алеми – вилоятнинг машҳур шифокори ҳисобланади. Бироқ, 20 сентябрь тушдан кейин уни уйи яқинида номаълум шахслар ўғирлаб кетишган.