Ўзбекистон Aфғонистондан қочқинларни қабул қилиш бўйича БМТ билан музокара ўтказмайди.

Бу ҳақда давлат раҳбарининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев конференция чоғида айтиб ўтган.

“Йўқ, ҳозир биз БМТ билан бундай музокараларни олиб бормаймиз”, деган у журналистларга.

Шу билан бирга, Иргашев Ўзбекистон Aфғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этишини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, қўшни мамлакат гуманитар фалокатга дуч келган ва “у ерда 18 миллиондан ортиқ одам тўйиб овқатланмаган”.