Россия ва Қозоғистон ЕОИИ сунъий йўлдошларининг ягона гуруҳини яратиши мумкин.

“Роскосмос” директори ўринбосари Сергей Савельевнинг РИА Новостига маълум қилишича, ҳозирда бу масала муҳокама қилинмоқда ва ҳамкорликнинг турли вариантлари кўриб чиқилмоқда.

ЕОИИга аъзо давлатлар томонидан 2027 йилгача Ерни масофадан зондлаш космик аппаратларининг истиқболли қўшма орбитал гуруҳини яратиш режалаштирилган.

2018 йилда Владимир Путин “Сфера” сунъий йўлдош тизими яратилишини эълон қилди. Дастлаб алоқа ва Eрни масофадан зондлаш учун 542 та космик аппаратни киритиш режалаштирилган эди. Кейинчалик сунъий йўлдошлар сонини 380 тага камайтириш режаси бор эди. Гуруҳни жойлаштириш 2022 йилдан 2028 йилгача бўлиши кутилмоқда.