Бутунжаҳон Кикбоксинг ассоциацияси томонидан Будапешт шаҳрида ташкил этилган 26-Жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда. Унда Ўзбекистон кикбоксингчилари 19 сентябрь, якшанба куни 4 та олтин медални қўлга киритди:

  • Самандар Рустамқулов (Навоий вилояти) 48 кг вазн тоифдасида;
  • Нормуҳаммад Раҳмонбердиев (Наманган вилояти) 60 кг вазн тоифасида;
  • Назарбек Маҳмудов (Навоий вилояти) 51 кг вазн тоифасида;
  • Саидмурод Ҳасанов (Андижон вилояти) 63 кг вазн тоифасида;

Маълумот ўрнида, аввалроқ кикбоксингчи Ҳусан Баратов иккинчи жангида ҳам рақибини мағлуб этганди. Ўзбекистонлик кикбоксингчи Наманган вилояти вакили Раҳимов Қобилжон эса финалга йўл олди. Камида кумуш медал нақд бўлиб турибди.

Шунингдек, яна бир кикбоксингчи Иброҳимжон Осмоналиев (Андижон вилояти) бугун бўлиб ўтган жангларни муваффақиятли якунлаб, илк кумуш медални қўлга киритди.