Таъмирлаш ишлари туфайли Паркент тумани газ таъминотидан вақтинча узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Паркент тумани “Паркент деҳқон бозори” МЧЖ ёнидан ўтган ер усти ўрта босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Паркент тумани “Сой”, “Ўчоғ”, “Булоқбоши”, “Ойбек”, “Бўрсилиқ”, “Бешкаппа” ва “Самаробод” МФЙ ларидаги 2007 та аҳоли хонадонларида, 83 та улгуржи истеъмолчиларида 2021 йил 20 сентябрь соат 08:00 дан 14:00 га қадар газ таъминоти вақтинча узиб қўйилади.

Шунингдек, Паркент деҳқон бозори ҳудудидаги 15 та табиий газ улгуржи истеъмолчиларида 2021 йил 20 сентябрь куни 08:00 дан 23 сентябрь соат 16:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Хабарга кўра, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.