Тошкентда аёл киши бошқарувида бўлган машина тўрт ёшли қизчани уриб юборди. Қиз шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 14 сентябрда, тахминан соат 17:00 да, Учтепа тумани Бешқайрағоч кўчасида, 540-сонли болалар боғчаси ёнида “Spark” русумли автомашинасини бошқарган Саида Н. вояга етмаган пиёдани уриб юборган.

Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳрида “ВАЗ-21011” автомашинаси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборган ва оқибатда пиёда шифохонада вафот этганди.