“Толибон” мутасаддиси Маулави Башир Аҳмад Ростамзай афғон спортчиларига янги услубдаги спорт кийимларини топширди. Бу ҳақда “Sputnik” хабар қилди.

IEA жисмоний тайёргарлик бўлими бошлиғи Маулави Башир Аҳмад Ростамзай енгил атлетика, бокс ва паралимпия ўйинлари расмийлари ва спортчилари билан учрашди.

Маълум қилинишича, Ростамзай уларга Толибон байроғи услубида тикилган янги форма тўпламларини совға қилган.