Франциянинг Лион шаҳри кўчасида афғонлар Шимолий Иттифоқ ва Афғонистон Ислом Республикаси байроқлари остида “Покистонга ўлим” ва “Толибонга ўлим” шиорларида қаршилик фронтини қўллаб -қувватлаш учун Лионда афғонларнинг митинги бўлиб ўтди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Кобулда аёллар ўзларининг ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб, намойишга чиқишди.

Толибон” ҳаракати вакили Мавлоно Мужиб ар-Раҳмон Ансорий Афғонистонда ким уларга қарши борса ўлдиришга ҳаққи борлигини маълум қилганди.

“Баъзи одамлар нима дейишмоқда? Одамлар кўчага чиқиб ўзларининг ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишмоқда. Толиблар уларни ўққа тутишди, Ислом ҳукумати бу ерда ҳақ.

Сен Ислом ҳукуматига қарши бориб хато иш қилдинг. “Толибон” диний нуқтаи назардан, Ислом ва Қуръонга биноан, исломий ҳукуматга қарши намойишлар билан кўчаларга чиққан ҳар бир кишига босим ўтказишга ҳақли.

 Шундай экан, “демократия” ҳақида ўйлайдиганлар яхшиси, бу фикрларни бошларинглардан олиб ташланг, Америка кетди ва демократия ўлди”, – деган эди Ансорий.

Эслатиб ўтамиз, “Толибон” бир ой олдин ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги 20 йилга яқин ҳарбий хизматини тўхтатди.

6 сентябрь куни Толибон Афғонистоннинг 34 вилоятининг охиргиси бўлган Панжшир ўз назоратига ўтганини эълон қилди.

Унинг эртасига Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди. Унга биринчи “Толибон” даврида ташқи ишлар вазири бўлган ва БМТ санкциялари остида бўлган Муҳаммад Ҳасан Охун бошчилик қилади.