Покистон “Толибон” билан Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш масаласи юзасидан музокаралар бошлади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Имрон Хон ўзининг Twitterʼдаги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади “Sputnik”.

“Душанбеда Афғонистонга қўшни давлатлар раҳбарлари билан учрашувлардан сўнг ва айниқса, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан узоқ мунозалардан сўнг ‘Толибон' билан тожиклар, ҳазоралар ва ўзбеклар иштирокида Афғонистоннинг инклюзив ҳукуматини тузиш юзасидан мулоқот бошладим”, деб ёзган сиёсатчи.

Имрон Хоннинг сўзларига кўра, бу мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига ҳисса қўшади. Ўзгаришлар нафақат Афғонистон, балки бутун минтақага наф келтиради.