Беларус президенти Александр Лукашенко ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида ўзаро савдода миллий валюта ўтишга қатъий киришишга чақирди, дейилади “РИА Новости” хабарида.

Унингча, долларга боғлиқлик аъзо давлатлар муносабатлари ва савдо алоқаларини заифлаштиради. Шунингдек, у АҚШ доллари, кўпинча, қурол ўрнида қўлланишини эслатиб, ундан имкон қадар тезроқ қутулиш лозимлигини айтди.

Айтиш жоизки, Беларус учун долларга боғлиқлик, айниқса, мушкул ва жиддий ҳолатда. Давлат қарзи деярли бутунлай  долларда бўлиб, ҳозирда мазкур валюта оқими қарийб тўхтаган.