ИШИД террорчилик гуруҳи Дамашқ ва унинг атрофидаги электр энергиясининг катта узилишига олиб келган газ қувури ва электр узатиш линияларининг бир қисмини портлатиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, ИШИД Афғонистон пойтахти Кобулдаги аэропортда содир этилган портлашни ҳам ўз бўйнига олганди.

Маълумот ўрнида, Кобул аэропорти яқинида содир этилган портлаш натижасида 142 нафар маҳаллий аҳоли ва 14 нафар АҚШ харбийлари ҳалок бўлди. Шунингдек икки мингдан зиёд одам жароҳат олди.