Шўрчида икки безорига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилмоқда. Шўрчи туманида 2021 йил 3 сентябрь куни соат 19.00 ларда, туманнинг «Бобур» маҳалласида жойлашган деҳқон бозори олдида, туманнинг «Зарбдор» маҳалласида яшовчи, Ю.Худойберди ва маҳалладоши У.Бобоёрлар, туманнинг “Жойилма” маҳалласида яшовчи, О.Сафаралини ўзаро тортишиши оқибатида қўли билан уриб тан жароҳати этказган ҳамда Ю.Худойберди ва У.Бобоёрлар 4 сентябрь куни соат 11.00 ларда, туманнинг «Бобур» маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиш моллари савдо дўкони олдида, туманнинг “Жойилма” маҳалласида яшовчи, А.Баходир билан ҳам ўзаро тортишиши оқибатида А.Баходирни урган.

Жанжал натижасида Ю.Худойберди ва У.Бобоёрлар О.Сафарали ва А.Баходирларга «енгил» тан жароҳати етказган. 13 сентябрь куни Ю.Худойберди ва У.Бобоёрларга нисбатан Жиноят кодексининг 277 моддаси 3 қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.