Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда YHXBB матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 18 сентябр куни соат 18:05 ларда туманнинг “Кўмакай” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р130 автомобиль йўлининг 6-километрида қуйидаги автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

  1. 1989 йилда туғилган Ғ.А. бошқарувидаги Донгфенг юк машинаси;
  2. 1992 йилда туғилган Б.Ю. бошқарувидаги Дамас;
  3. 1973 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги Дамас;
  4. 1958 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Нексия;
  5. 1958 йилда туғилган М.Ж. бошқарувидаги Матиз;
  6. 2000 йилда туғилган Х.А. бошқарувидаги Дамас.

Натижада, Дамас йўловчиси бўлган фуқаро М.Ф. шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хабарда автоҳалокатнинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.