IEA Маданият ва ахборот вазири ўринбосари ва “Толибон” ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳид Афғонистоннинг янги ҳукуматида илгари қочган сиёсатчиларга жой йўқлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда у “Spiegel”  нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди, дея хабар берди “Sputnik”.

“Қочган аввалги сиёсий тизим вакиллари ҳақида гапирадиган бўлсак, биз уларга ҳокимиятни қайтариб бермаймиз! Улар шунчалик коррупсионерки, бизнинг қонунийлигимизга путур етказади”, деган у.

“Толибон”нинг жаҳон миқёсида тан олиниши ҳақида гапирар экан, у янги афғон расмийлари ўз активларини музлатиб қўйиш учун АҚШ, Европа ва Жаҳон банки билан мулоқот ўтказишга уринаётганини таъкидлади.

“Агар халқаро ҳамжамият бизнинг ҳисобларимизни тўсишга ўхшаш ҳаракатларини давом эттирса, ёрдамни музлатса ёки мулоқотдан бош тортса, биз учун ҳалокатли вазият юзага келади, бутун дунё учун катта муаммо пайдо бўлади”, деган Мужоҳид.

Нашрнинг баъзи одамлар “Толибон”дан қўрқиб, мамлакатни тарк этаётгани ҳақидаги баёнотига, ҳаракат вакили, Афғонистонда умумий амнистия эълон қилинган, деб жавоб берди. Унинг таъкидлашича, ҳатто мамлакатда ҳибсга олишлар содир этилган тақдирда ҳам, бегуноҳ одамлар ҳар ҳолда озод қилинади.

“Одамлар ҳатто биздан уларга таҳдид мактуб ёзишимизни сўрашди, шунда уларга чет элдан бошпана олиш осонроқ бўларди”, дея қўшимча қилган Мужоҳид.