Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари бошланганига 5 ярим ойдан ошиб қолди, шу вақт ичида Ўзбекистон аҳолисининг 21 миллион нафардан ортиқ қисми эмлаш тадбирларига қамраб олиниши режалаштирилган бўлиб, жорий йил 15 сентябрь ҳолатига кўра, жами эмланувчиларга нисбатан 1-дозани олганлар 47,6 фоизни ташкил қилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда камида 1 доза вакцина олганлар 10 миллион 200 минг нафардан ошган (15 сентябрь ҳолатига кўра).

 Вирусга қарши тўлиқ босқичларда вакцина олганлар жами эмланадиган аҳолининг 16 фоизини ташкил қилиб, уларнинг сони 3,4 миллион нафардан ошган.

Маълумот ўрнида, 2021 йил 17 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 167858 (+590) нафарни ташкил этмоқда.