Литвада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичининг 3-турида Миср терма жамоаси билан қийин ўйинни ўтказди.

Муросасиз кечган баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси кичик 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб тарихда биринчи бор Жаҳон чемпионати плей-офф босқичига йўл олди.

Учрашувнинг иккинчи дақиқасида Нишонов гол уриб, ҳисобни очди. Иккинчи таймнинг дастлабки дақиқаларида Миср футболчиси орадаги фарқни йўққа чиқарди.

34-дақиқада Анасхон Раҳматов супер гол уриб, Ўзбекистонни кейинги босқичга олиб чиқди.

Маълумот учун Ўзбекистон “B” гуруҳида Россиядан кейин иккинчи ўринни эгаллади.