Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги табақалаштирилган (супер контракт) тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар топширишнинг сўнгги муддатини белгилади.

Маълум бўлишича, 2021/2022-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига табақалаштирилган (супер контракт) тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар топширишнинг сўнгги муддати 2021-йил 1-октябрь куни этиб белгиланди.

Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра табақалаштирилган (супер контракт) тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентлардан жорий йилнинг 1-октябрига қадар тегишли олий таълим муассасалари қабул комиссияларига ариза топширишлари сўралади.