Сурункали буйрак етишмовчилиги (терминал босқичи) билан касалланган беморнинг турмуш тарзи бошқа беморникидан тубдан фарқ қилади.

Уларнинг кўпчилиги гемодиализ муолажасини олиб юришга мажбур. Тасаввурқилинг, ҳафтасига 3 марта, 3-4 соатдан гемодиализ залида бўлиш… Ягона ва самарали даволаш усули буйрак трансплантацияси

Қорақалпоғистонлик Анесия Утагенова буйрак трансплантацияси амалиётини 2017 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон бўйича биринчилардан бўлиб бошдан ўтказган. У 2020 йилда турмушга чиққан.  Шу кунларда Анесия тўнғич фарзандини дунёга келтирди.

Аммо, буйрак трансплантациясини бошдан ўтказган беморнинг туғишини кўп ривожланган давлатларда ҳам кўплаб нефрологлар бўйнига олмайди. Ҳомила ва бўлғуси онанинг тақдири ҳаммасидан муҳим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 28 ёшли аёл ўзининг турмуш ўртоғига жигарининг бир бўлагини берганди.